Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Чортоқ туман ИЧБ га карашли Баҳор 1 насос станциясида Бошқарма бошлиги томонидан тасдиқланган график асосида семинар ўтказилди.

on .

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Чортоқ туман ИЧБ га карашли Баҳор 1 насос станциясида Бошқарма бошлиги томонидан тасдиқланган график асосида семинар ўтказилди.

Насос станциялари ва энергетика Бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Отамирзаев ҳамда бўлим бошлиқлар иштирок этишди. шунингдек, тумандаги насос станциялар бошлиқлари, ишчи-ходимлар, туманлардаги ИЧБдан таклиф қилинган мутасаддилар, бошқарма бўлим бошлиқлари иштирок этишди.

Насос станциясидаги электр ва ёрдамчи қурилмалар суғориш мавсумига шай холга келтириб қўйилган.

Иссиқхонада лимон кўчатлари, иссиқ овқат учун сабзавот ва кўкатлар етиштирилмоқда. Қўй, товуқ, қуёнлар боқилмоқда.Насос станциялари ва энергетика Бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Отамирзаев семинар давомида ишчи-ходимлар билан мулоқот қилиб, электр энергиясини иқтисод қилиш, меҳнат муҳофазаси ва бошқа масалалар юзасидан савол-жавоблар қилди.

Камчиликлар юзасидан ўз эътирозларини билдириб, керакли кўрсатмалар ва келгусида бажариладиган вазифаларни белгилаб берди.

Norin-Sirdaryo ITXB  rasmiy saxifalariga qoʻshiling.

Telegram   |  YouTube |Murojaat Bot  | Twitter