Подшоота-Чодак ирригация тизими бошқармасида малакали кадрлар, юридик хизмат, ҳужжатлар билан ишлашга оид семинар бўлиб ўтди.

on .

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Подшоота-Чодак ирригация тизими бошқармасида малакали кадрлар, юридик хизмат, ҳужжатлар билан ишлашга оид семинар бўлиб ўтди.

Семинар кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди;

— Подшоота-Чодак ирригация тизими бошқармасида малакали олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш масаласи.

— Ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини масаласи. 

— Юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш. 

Семинарни, “Норин-Сирдарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи в.б А.Боймирзаев кириш сўзи билан очиб, Подшоота-Чодак ирригация тизими бошқармасида 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар, аниқланган камчиликлар ҳамда 2024 йилга белгиланган вазифалар юзасидан қисқа ахборот бериб ўтди. Подшоота-Чодак ирригация тизими бошқармасида 2023 йилда олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан тўҳталиб ўтди. Жумладан, Подшоота-Чодак ирригация тизими бошқармасида ҳозирги кунда 97 нафар ҳодимлар фаолият юритиб келмоқда. Шундан 30 нафар ҳодимлар олий, 40 нафар ҳодимлар ўрта махсус, 27 нафар ўрта маълумотли. Жорий йилда соҳага оид олий маълумотли, ёшларни иш билан таъминлаш режаси Подшоота-Чодак ирригация тизими бошқармаси 6 нафар белгиланган. Шу бугунги кунга қадар 2 нафар олий маълумотли ёшлар иш билан таъминланган. Тизимда ёшларга шарт-шароитлар яратишда ҳам камчиликлар бўлиб, 1 нафар ёшларга ажратилган ётоқхоналарда хеч ким турмайди. Ходимларни ишга келиш ва кетиши бўйича журналлар юритилмаган. Кадрлар масаласи бўйича ишлар қониқарсиз ташкил этилган. Жорий йил учун 12 нафар ёшларни иш билан таъминлаш режалаштирилган. Кадрларга оид буйруқлар Наманган вилояти прокуратураси томонидан хар чоракда назоратдан ўтказилади.

Подшоота-Чодак ирригация тизими бошқармасида юрист штати мавжуд бўлиб, Юридик фаолиятда хам бир қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритилди.

Семинар раиси, А.Боймирзаев сўзни давом эттириб, таъкидланган хар бир масалалар ижросини таъминлашда Подшоота-Чодак ирригация тизими бошқармаси бошлиқлари, мутахассислари томонидан етарлича иш ташкил этиши, топшириқлар ижроси бажарилишини таъминлаш, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши белгилаб қўйилди.

Norin-Sirdaryo ITXB  rasmiy saxifalariga qoʻshiling.

Telegram   |  YouTube |Murojaat Bot  | Twitter

Зардарё ирригация тизими бошқармасида малакали кадрлар, юридик хизмат, ҳужжатлар билан ишлашга оид семинар бўлиб ўтди.

on .

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Зардарё ирригация тизими бошқармасида малакали кадрлар, юридик хизмат, ҳужжатлар билан ишлашга оид семинар бўлиб ўтди.

Семинар кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди;

— Зардарё ирригация тизими бошқармасида малакали олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш масаласи.

— Ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини масаласи. 

— Юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш

Семинарни, “Норин-Сирдарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.Бекходжаев кириш сўзи билан очиб, Зардарё ирригация тизими бошқармасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар, аниқланган камчиликлар юзасидан қисқа ахборот бериб ўтди.

Зардарё ирригация тизими бошқармасида 2023 йилда олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан тўҳталиб ўтди.

Жумладан, Зардарё ирригация тизими бошқармасида ҳозирги кунда 65 нафар ҳодимлар фаолият юритиб келмоқда. Шундан 8 нафар ҳодимлар олий, 35 нафар ҳодимлар ўрта махсус, 21 нафар ўрта маълумотли.

Жорий йилда соҳага оид олий маълумотли, ёшларни иш билан таъминлаш режаси Зардарё ирригация тизими бошқармаси 2 нафар белгиланган. Тизимда 2 нафар ёшларга шарт-шароитлар яратилган. Ходимларни ишга келиш ва кетиши бўйича журналлар юритилган. Кадрлар масаласи бўйича ишлар талаб даражасида олиб борилган. Кадрларга оид буйруқлар Мингбулоқ тумани прокуратураси томонидан хар чоракда назоратдан ўтказилади.

Зардарё ирригация тизими бошқармасида юрист штати мавжуд бўлиб, Т.Ниязов юристконсульт вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Юридик фаолиятда хам бир қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритилди.

Семинар раиси, Б.Бекходжаев сўзни давом эттириб, таъкидланган хар бир масалалар ижросини таъминлашда Зардарё ирригация тизими бошқармаси бошлиқлари, мутахассислари томонидан етарлича иш ташкил этиши, топшириқлар ижроси бажарилишини таъминлаш, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши белгилаб қўйилди.. 

Norin-Sirdaryo ITXB  rasmiy saxifalariga qoʻshiling.

Telegram   |  YouTube |Murojaat Bot  | Twitter

Катта Наманган магистрал канали бошқармасида малакали кадрлар, юридик хизмат, ҳужжатлар билан ишлашга оид семинар бўлиб ўтди.

on .

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Катта Наманган магистрал канали бошқармасида малакали кадрлар, юридик хизмат, ҳужжатлар билан ишлашга оид семинар бўлиб ўтди.

Семинар кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди;

— Катта Наманган магистрал канали бошқармасида малакали олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш масаласи.

— Ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини масаласи. 

— Юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш. 

Семинарни, “Норин-Сирдарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Боймирзаев очиб, Катта Наманган магистрал канали бошқармасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар, аниқланган камчиликлар юзасидан қисқача ахборот бериб ўтди.

Катта Наманган магистрал канали бошқармасида 2023 йилда бўлимни олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан тўхталиб ўтди.

Жумладан, Катта Наманган магистрал канали бошқармасида ҳозирги кунда 131 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, 115 нафар ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Шундан, 24 нафар (18 фоиз) ходимлар олий, 47 нафар (36 фоиз) ўрта махсус ва 44 нафар (33 фоиз) ходимлар ўрта маълумотли. Бошқармада 12 нафар (9 фоиз) ёшлар фаолият юритиб келмоқда. Жорий йилда соҳага оид олий маълумотли, ёшларни иш билан таъминлаш режаси Катта Наманган магистрал канали бошқармасида 14 нафар белгиланган. Ўтган 2023 йилда 11 нафар фуқаролар ишга қабул қилинган. Катта Наманган магистрал канали бошқармаси туман бўлимларида ёшларга шарт-шароитлар яратишда ҳам камчиликлар бўлиб, 2 нафар ёшларга ажратилган ётоқхоналарда 1 нафар ёш ходим туради. Кадрлар масаласи бўйича ишлар қониқарли ташкил этилган. Кадрларга оид буйруқлар вилоят прокуратураси томонидан хар чоракда назоратдан ўтказилади.

Катта Наманган магистрал канали бошқармасида юрист штати мавжуд бўлиб, З.Вафакулова юрисконсульт вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Юридик фаолиятда хам бир қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритилди.

Семинар раиси, А.Боймирзаев сўзни давом эттириб, таъкидланган хар бир масалалар ижросини таъминлашда Катта Наманган магистрал канали бошқармаси бошлиқлари, мутахассислари томонидан етарлича иш ташкил этиши, топшириқлар ижроси бажарилишини таъминлаш, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши белгилаб қўйилди.

Norin-Sirdaryo ITXB  rasmiy saxifalariga qoʻshiling.

Telegram   |  YouTube |Murojaat Bot  | Twitter

Чортоқ туман Чортоқ ишлаб чиқариш бўлимига қарашли Фарғона-1 насос станциясида белгиланган график асосида семинар ўтказилди.

on .

   Семинарда Бошқарма бошлиғини ўринбосари ва бўлим бошлиқлари иштирок этишди ва  Вазирлик томонидан берилган топшириқ ва долзарб вазифалар етказилди.

   Семинарда насос станциясидаги ер майдонларида ободонлаштириш, дарахтларни оқлаш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, шудгорлаш ишларини ташкил этиш.

Ёрдамчи хўжаликларни мавжудини кўпайтириш товуқчилик, қуёнчилик ва чорва ҳайвонларини кўпайтириш масалалари тушунтириб ўтилди. Ушбу семинар туманни барча насос станцияларида ўтказилиши семинар иштирокчиларга тушунтириб ўтилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5-сонли қарорига мувофиқ 2024-йил суғориш мавсумида қўллаш ва сув олувчилар билан биргаликда қарор ижросини ҳам таъминлаш бир қатор тушунтириб ўтилди.

Norin-Sirdaryo ITXB  rasmiy saxifalariga qoʻshiling.

Telegram   |  YouTube |Murojaat Bot  | Twitter

Учқўрғон тумани "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ мамурий биносида Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бўлим бошлиқлари бошчилигида семинар ташкил қилинди.

on .

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги 5 сонли, 2022 йил 1 мартдаги 145 сонли қарори, Cув ресурслари ҳисоби, гидрометрия хизмати ва сув етказиб бериш хизмати мувофиқлаштириш бўлими фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Учқўрғон тумани "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ мамурий биносида Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бўлим бошлиқлари бошчилигида семинар ташкил қилинди.

Семинарда ДМ мутахассислари ва фермер хўжалиги раҳбарларига ПҚ 5 сонли қарор бўйича тушунчалар берилиб, Бошқарма тегишли бўлим бошлиқлари иштирокида сув ҳисобини юритиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.

Norin-Sirdaryo ITXB  rasmiy saxifalariga qoʻshiling.

Telegram   |  YouTube |Murojaat Bot  | Twitter