Наманган вилояти сув хўжалиги ирригация-мелиорация объектларида 2022–2023 йилларнинг куз-қиш мавсумида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар белгиланган чора тадбирлар асосида амалга оширилмоқда.

on .

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Янгиқўрғон тумани давлат муассасасида малакали кадрлар, юридик хизмат, ҳужжатлар билан ишлашга оид семинар бўлиб ўтди.

Семинар кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди;

— Янгиқўрғон тумани давлат муассасасида малакали олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш масаласи.

— Ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини масаласи. 

— Юридик хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш. 

Семинарни, “Норин-Сирдарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи в.б А.Боймирзаев кириш сўзи билан очиб, Янгиқўрғон тумани ирригация бўлимида 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар, аниқланган камчиликлар ва 2024 йилда Янгиқўрғон тумани Давлат муассасасида бажариладиган долзарб вазифалар юзасидан қисқача ахборот бериб ўтди. Янгиқўрғон тумани Давлат муассасасида 2023 йилда бўлимни олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан тўхталиб ўтди. Жумладан, Янгиқўрғон тумани ирригация бўлимида ҳозирги кунда 75 нафар ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Шундан 18 нафар ходимлар олий, 27 нафар ходимлар ўрта махсус, 30 нафар ўрта маълумотли. Ўтган 2023 йилда соҳага оид олий маълумотли, ёшларни иш билан таъминлаш режаси Янгиқўрғон тумани ирригация бўлими 14 нафар белгиланган. Шу бугунги кунга қадар 8 нафар олий маълумотли ёшлар иш билан таъминланган. Туман Давлат муассасасида ёшларга шарт-шароитлар яратишда ҳам камчиликлар бўлиб, 2 нафар ёшларга ажратилган ётоқхоналарда бир нафар ходим фойдаланиб келмоқда. Ходимларни ишга келиш ва кетиши бўйича журналлар юритилмаган. Кадрлар масаласи бўйича ишлар қониқарсиз ташкил этилган. Кадрларга оид буйруқлар Янгиқўрғон тумани юридик маркази назоратида амалга оширилади.

Бундан ташқари иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сон қарори билан вазирликка юклатилган топшириқлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Семинар раиси, А.Боймирзаев сўзни давом эттириб, таъкидланган хар бир масалалар ижросини таъминлашда Янгиқўрғон тумани Давлат муассасаси бошлиқлари, мутахассислари томонидан етарлича иш ташкил этиши, топшириқлар ижроси бажарилишини таъминлаш, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши белгилаб қўйилди.

Norin-Sirdaryo ITXB  rasmiy saxifalariga qoʻshiling.

Telegram   |  YouTube |Murojaat Bot  | Twitter